Ўзбекистон

2026 йилдан энг кам ойлик иш ҳақи уч томонлама комиссия томонидан шакллантирилади

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақини белгилашнинг янги тизими жорий этилади.

2026 йилдан энг кам ойлик иш ҳақи уч томонлама комиссия томонидан шакллантирилади

Ўзбекистонда 2026 йилдан эътиборан энг кам иш ҳақини белгилаш тартиби янгиланади. Шу мақсадда Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иш берувчилар конфедерацияси вакилларидан иборат Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама Республика комиссияси ташкил этилади.

 

Мазкур комиссия келгусида энг кам ойлик иш ҳақини белгилашга доир қонун лойиҳаларини тайёрлашда бевосита иштирок этади. Ушбу механизм меҳнаткашларнинг манфаатларини кенгроқ ҳимоя қилиш ҳамда иқтисодий ислоҳотлар билан уйғун равишда фаровонликни оширишга хизмат қилади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари ва фахрийлари билан учрашувда янги тизимни жорий этиш заруратини асослаб берди. Давлат раҳбари сўнгги йилларда энг кам иш ҳақини ошириш масалалари кўпинча давлат идоралари томонидан бир томонлама ҳал этилганини қайд этиб, эндиликда бу жараён ижтимоий шериклик асосида амалга оширилишини таъкидлади.

 

Шунингдек, Президент аҳолининг реал даромадларини ошириш, ҳар бир фуқаронинг уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш ва транспорт каби асосий эҳтиёжларини қондириш учун зарур иқтисодий шароит яратиш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.