Ўзбекистон

Тошкентга кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади

Бу тирбандликнинг олдини олиш мақсадида қилинмоқда.

Тошкентга кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлаклар инфратузилмасини барпо этиш бўйича янгиланган режаларини тақдим этди. 

 

Унга кўра, 10 та кўчада BRT тизими барпо этилади, уларнинг узунлиги қарийб 51 километрни (эски тақдимотда 57,5 км эди) ташкил этади. Куни кеча хомаки тақдимотда кўрсатилган КҲАЙ—Паркент кўчалари ўрнига Алишер Навоий— Беруний кўчалари қўшилган. 

 

Президентга тақдим этилган охирги лойиҳага кўра, Шота Руставели (5,1 км), Шаҳрисабз (3,2 км), Амир Темур (5,7 км), Янги Сергели (5,3 км), Махтумқули (1,3 км), Мирзо Улуғбек – Феруза – Юзиробод (10,4 км), Лутфий ва Муқимий (5,9 км), Нуравшон (3,7 км), Қоратош – Кўкча дарвоза (4 км) ҳамда Алишер Навоий – Беруний (6 км) кўчаларида BRT барпо этилади. 

 

Ушбу ишларни амалга ошириш учун 126 млн доллар сарфлаш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги постлар тирбандликнинг олдини олиш мақсадида кўчирилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентга кириш ва чиқишдаги постлар кўчирилади | Zamon.uz