Ўзбекистон

“Она тилини ҳар қандай тажовуздан ҳимоялаш прокуратура ходимларининг кундалик ишининг бир қисмига айланиши керак”

Бош прокуратурада Тил байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

“Она тилини ҳар қандай тажовуздан ҳимоялаш прокуратура ходимларининг кундалик ишининг бир қисмига айланиши керак”

Бугун, 18 октябрь куни Бош прокуратурада “Тил яшаса, миллат яшайди” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

 

Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.

 

Шунингдек, мазкур тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжа, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Иқбол Мирзо ва Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Лола Элтоева, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Зухра Ашурова, парламент аъзолари ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.

 

Байрам тадбирини Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

 

 

Жумладан, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида чинакам янги давр бошланганлиги, она тилимизнинг жамиятнинг барча соҳаларида фаол қўлланилишига эришиш, ёш авлодни тилимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Айниқса, тараққиётимизнинг янги босқичида она тилимизнинг ривожига хизмат қилувчи улкан қадамлар ташланганлиги, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеини тубдан оширишга қаратилган аниқ ва манзилли чора-тадбирлар кўрилганлиги, айниқса, 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни деб белгиланганлиги тарихий воқелик бўлганлигига алоҳида урғу берилди.

 

 

Шу билан бирга, Бош прокурор давлат тилига оид қонунчилик ҳужжатларининг ижросини сўзсиз таъминлашда прокуратура органлари ходимларининг масъулиятини янада ошириш, аввало, тизимнинг ўзида давлат тилига юксак эътибор ва ҳурмат руҳини шакллантириш масалаларига ҳам тўхталиб, бу борада прокуратура органлари олдинги сафларда бўлиши лозимлигини эътиборга олди.

 

Жумладан, прокурорлар имзолайдиган ҳар қандай ҳужжат давлат тилининг устувор қоидаларига тўлиқ мос келиши, ҳар бир ходим давлат тилида ёзма ва оғзаки тарзда ўз фикрини тўғри ифодалай олиш маҳоратини эгаллаши, умуман, тил ҳақидаги билим ва кўникмаларни бойитиб бориш, она тилимизни ҳар қандай тажовуздан, қонун бузилишидан ҳимоялаш прокуратура ходимларининг кундалик ишининг бир қисмига айланиши шартлиги ходимларга қатъий уқтирилди.

 

 

Бу борада прокуратура органларининг ҳар қандай текширишида, яъни қайси қонун ижроси текширилишидан қатъи назар, текширилаётган идорада давлат тили тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши аҳволини мажбурий равишда ўрганиш амалиёти йўлга қўйилганлиги алоҳида таъкидланди.

 

Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърият йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

 

Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.