Ўзбекистон

Тошкентда талаба балкондан тушиб кетмоқчи бўлган гўдакни қутқариб қолди

“Ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз пастга тушишга тўғри келиб қолди. Учта фарзандлари бор экан, учаласини ҳам олиб, ичкарига киритиб қўйдик”, дейди талаба йигит.

Тошкентда талаба балкондан тушиб кетмоқчи бўлган гўдакни қутқариб қолди

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида балкондан тушиб кетиши мумкин бўлган гўдакни йигитлардан бири қутқариб қолгани акс этган видео тарқалганди.

 

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий маълумот берди. Қайд этилишича, 4-қаватдан тушиб кетиши мумкин бўлган болакайни 5-қаватда яшовчи талаба йигит қутқариб қолган.

 

“Тахминан соат 11 ларда эди. Бирдан бақир-чақир овозлари эшитилди. Пастдаги қўшнимизнинг фарзандлари балкондан тушиб кетаётган экан. Ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз пастга тушишга тўғри келиб қолди. Пастга тушиб, болани қутқариб қолдик. Учта фарзандлари бор экан, учаласини ҳам олиб, ичкарига киритиб қўйдик”, дейди талаба йигит.

 

Воқеадан сўнг ҳолат юзасидан маҳалла профилактика инспектори болаларнинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказган.

 

“Биз ҳам пастда маҳалладагилар билан хавфсизлик чораларини кўриб тургандик. Шу пайтда 5-қаватда яшовчи фуқаромиз жонбозлик кўрсатиб, 4-қаватга сакраб тушди ва боланинг жонини сақлаб қолди”, дейди профилактика инспектори Нодир Охунов.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда талаба балкондан тушиб кетмоқчи бўлган гўдакни қутқариб қолди | Zamon.uz