Ўзбекистон

Тошкент вилоятида “севги учун” машина ўғирлаган эркак 12 йилга қамалди

Қамоқдан қочган эркак аёл билан бирга яшаш учун машина ўғирлаган.

Тошкент вилоятида “севги учун” машина ўғирлаган эркак 12 йилга қамалди

Чирчиқ шаҳрида илгари бир неча бор судланган эркак яна оғир жиноят содир этгани учун 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Олий суд маълумотларига кўра, 33 ёшли шахс Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) ва 267-моддаси (“Транспорт воситасини ўғирлаш”) бўйича айбдор деб топилган.

 

Терговда аниқланишича, эркак жиноят содир этган пайтда Манзил қамоқ колониясида жаза муддатини ўтаётган бўлган. Қамоқхона маъмурияти топшириғига кўра, у вақтинчалик муассасадан ташқарида ишлашга юборилган. Шу ерда у бошқа маҳбус аёл билан танишган ва улар ўзаро яқин муносабат ўрнатган. Кейинчалик жуфтлик қочишга қарор қилган.

 

Озодликка чиққач, улар яшаш жойи топа олмаган ва моддий қийинчилик сабаб яна жиноят йўлига қайтган. Айбланувчи Чирчиқда йўл четида носозлик сабаб тўхтаб қолган автомашинани кўриб, эгасига “ёрдам бериш” баҳонасида машинани ўғирлаб кетган. Транспорт воситасидан қимматбаҳо буюмларни олиб, автомашинани яқин атрофдаги мактаб ёнида ташлаб кетган.

 

Суд эркакнинг илгари олти марта судланганини, у такроран ва ўта хавфли жиноят содир этганини инобатга олиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.