Ўзбекистон

“Халқ кўриб турибди”: Самарқанд ҳокими раҳбарларни пора олмасликка чақирди

Ҳоким раҳбарлар ҳалол ишлаш бўйича бошқаларга намуна бўлиши кераклигини айтиб, уларни огоҳлантирган.

“Халқ кўриб турибди”: Самарқанд ҳокими раҳбарларни пора олмасликка чақирди

15 октябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев раҳбарлигида коррупцияга қарши курашиш ва давлат органлари фаолиятида очиқликни кучайтиришга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

 

Адиз Бобоев коррупция аҳолининг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини сусайтирувчи иллат эканини таъкидлаб, бунда ҳар бир раҳбар ҳалол ишлаш бўйича намуна кўрсатиши кераклигини айтди.  

 

“Қачон биз тўхтатамиз бу коррупцияни? Ойликлар ошган бўлса, олаётган иши учун даромадлар ёмон бўлаётган бўлмаса, бу раҳбарлар агар шу ишни қилаётган бўлса, қолганлар кейин “фалончи олди-ку, менинг бошлиғим”, дейди. “Мен нима учун олмаслигим керак экан?” дейди. Кейин у ҳам қўшилади, сўнг учинчиси қўшилади, кейин тўртинчиси қўшилади. Бўлди, шу билан ҳамма вилоятдан бошлаб то туман, маҳаллагача ҳаммаси пастга тушгунча тўлиқ кетаверади. Чунки тепадан бошландими, пастга қараб давом этади.

 

Халқ кўриб турибди. Сизлар нима деб ўйлайсизлар, халқ билмайди, дебми? Халқ ҳаммасини билиб ўтирибди. Ҳаммасини кўриб ўтирибди. Ким қандай қилиб уй қилган, ким қандай қилиб машина олган. Билмайди дейсизларми халқ? Ҳамма билади. Ҳамма ўзига хулоса қилиб олсин”, деган Адиз Бобоев.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.