Ўзбекистон

Дунё бўйлаб ўзбек тилида 50 млн одам сўзлашади

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан ҳозирда Хитой, Россия, Ҳиндистон, Туркия каби мамлакатларда Ўзбек тили ва маданияти марказлари фаолият юритмоқда.

Дунё бўйлаб ўзбек тилида 50 млн одам сўзлашади

Тил — халқнинг миллий ўзлигини, маънавий ва маданий қиёфасини белгилаб берувчи энг муҳим қадриятдир. У миллатнинг руҳий бирлиги, тарихий хотираси ва тафаккур тарзининг ажралмас қисми саналади. Ўзбек тили эса ана шу қадриятларнинг ёрқин тимсоли, халқимизнинг энг бебаҳо бойлигидир.

 

Асрлар давомида ўзбек тили туркий тиллар оиласининг етук ва бой тармоқларидан бири сифатида шаклланиб, маданий ҳамда адабий жиҳатдан юксак даражага кўтарилди. Унинг илдизлари қадимий Орхун–Энасой битикларига бориб тақалади. Туркий халқлар тарихида буюк олим Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк” асари ўзбек тилининг шаклланиши ва ривожида муҳим манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарда бугунги ўзбек тилида ҳамон қўлланилаётган минглаб сўз ва иборалар мавжудлиги тилимизнинг қадимий илдизларга эга эканини кўрсатади.

 

Ўзбек тили тараққиётида мумтоз адабиёт вакилларининг ҳиссаси беқиёс. Ҳофиз Хоразмий, Саккокий, Лутфий, Атойи, Амирий, Яқинӣ каби адиблар ўз ижодида тилнинг бадиий кучини намоён этганлар. Аммо ўзбек тилининг энг юксак чўққиларга кўтарилишида буюк мутафаккир, адабиёт султони Алишер Навоий алоҳида ўрин тутади. У “Хазойин ул-маоний” ва “Хамса” каби асарлари орқали туркий тилда энг юксак бадиий намуналарни яратиб, бу тилнинг бойлиги ва фасоҳатини бутун дунёга танитди.

 

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам ўз асарларида Навоийни юксак эҳтиром билан тилга олиб, “туркий тилда ҳеч ким унча кўп ва гўзал шеър айтган эмас”, деб эътироф этган. Навоийнинг ижоди орқали туркий тиллар бирлашди, уларнинг адабий салоҳияти мустаҳкамланди.

 

Бугунги кунда ўзбек тили нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам тобора эътироф этилиб бормоқда. 2019 йил 21 октябрда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон асосида тил сиёсатида янги босқич бошланди. Бу ҳужжат ўзбек тилини давлат бошқарувида, таълимда, илмда, ахборот технологияларида кенг қўллашга йўл очди.

 

2025 йилда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 36 йил тўлиши муносабати билан мамлакатимизда кўплаб илмий-амалий анжуманлар, тадқиқот лойиҳалари ва тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида ўзбек тилида сўзлаган нутқи ҳам тилимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашда муҳим тарихий воқеа бўлди. Бу ҳолат ўзбек тилининг нафақат адабий ёки илмий, балки сиёсий қудратини ҳам намоён этди.

 

Рақамли асрда ўзбек тили глобал ахборот майдонига фаол кириб бормоқда. Wikipedia, Google, Facebook, Instagram, Telegram каби халқаро платформаларда ўзбек тилидаги саҳифалар сони кескин ошди. Ўзбек тили учун яратилган таржима, имло ва матн таҳрири дастурлари тилимизни ахборот технологияларига интеграция қилиш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Ўзбек тилининг халқаро майдондаги мавқеини оширишда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети салмоқли рол ўйнамоқда. Университет ташаббуси билан Хитой, Россия, Ҳиндистон, Қирғизистон ва Туркияда ўзбек тили ва маданияти марказлари ташкил этилган. Бу марказлар хорижий олимлар, талабалар ва тадқиқотчилар учун ўзбек тилини ўрганиш имконини бермоқда.

 

Шунингдек, Самарқанд давлат университети ҳузурида Туркология илмий-тадқиқот институти ташкил этилган бўлиб, туркий халқлар ўртасидаги тарихий, маданий, лингвистик алоқаларни ўрганиш, йўқолиб бораётган туркий тилларни сақлаб қолиш ҳамда уларни илмий асосда тадқиқ этиш ишлари олиб борилмоқда. Институтда “Туркологик тадқиқотлар” номли илмий журнал ҳам нашр қилинмоқда. Унда туркий тилларнинг лексик, фонетик, грамматик хусусиятлари, шунингдек, туркий халқлар адабий алоқалари ҳақидаги илмий мақолалар чоп этилмоқда.

 

Бу каби ташаббуслар натижасида ўзбек тили ва умуман туркий тилларнинг халқаро нуфузи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бугун ўзбек тили БМТ минбарларида янграётган, 50 миллиондан ортиқ инсон сўзлашаётган, халқимизнинг миллий ғурури ва маънавий бойлигини ифодаловчи юксак қадриятга айланган.

 

Тилимизни асраб-авайлаш, бойитиш ва уни келажак авлодларга етказиш — ҳар бир ватандошнинг муқаддас бурчидир. Чунки ўзбек тили — бу бизнинг ўзлигимиз, тарихимиз, маданиятимиз ва келажагимиздир.

 

Афтондил Эркинов, филология фанлари доктори, профессор

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.