Ўзбекистон

Самарқандда маст ҳайдовчи 5 ёшли қизчани уриб юбориб, қочиб кетди

“Lacetti” ҳайдовчиси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.

Самарқандда маст ҳайдовчи 5 ёшли қизчани уриб юбориб, қочиб кетди

Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида содир бўлган фожиали йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Тергов материалларига кўра, “Lacetti” русумли автомобиль ҳайдовчиси 21 июнь куни соат 19:00 атрофида Дўстлик маҳалласида тезликни ошириб, йўл четида турган болани уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи — беш ёшли қиз — олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Суд мажлисида эркак ўз айбига иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирган, вафот этган қизнинг оила аъзоларидан кечирим сўраган ҳамда моддий аҳволи оғирлигини кўрсатиб, суддан буни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида кўриб чиқишни сўраган.

 

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи беш йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилди ҳамда жазони ўтаб бўлгач, икки йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"