Ўзбекистон

Тошкент ва Россия шаҳарларида “Палов фестивали” бошланди

Бренд-ошпаз Руслан Италмазов жамоаси еттита анъанавий палов турини тақдим этмоқда.

Тошкент ва Россия шаҳарларида “Палов фестивали” бошланди

20 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Лали” ўзбек таомлари ресторанида Novikov Group ва Family Garden ошхона иттифоқи ташаббуси билан “Палов фестивали” старт олди. Мазкур гастрономик тадбир бир вақтнинг ўзида тўрт шаҳарда — Тошкент, Сочи, Красная Поляна ва Воронежда ўтказилмоқда. Фестиваль Ўзбекистоннинг бой ошпазлик меросини ҳамда ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган миллий таом — паловнинг рамзий аҳамиятини кенг тарғиб этишга қаратилган.

 

Фестиваль доирасида “Лали” ресторанлари меҳмонлари уч ҳафта давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос палов турларини татиб кўриш имконига эга бўлади. Бренд-ошпаз Руслан Италмазов бошчилигидаги жамоа мамлакатнинг гастрономик анъаналарини акс эттирувчи еттита нойоб палов турини тайёрлади.

 

Шулардан айримлари:

 

Чойхона оши — думба ёғида қўй гўшти ва зирк билан тайёрланиб, пиширилган саримсоқ, маринадланган тоғ пиёз ва ғуроб билан тортилади.

 

Фарғонача палов — мол гўшти, қизил гуруч ва кавартак қўшилган, сузма ва яшил турп билан дастурхонга тортилади.

 

Кабули оши — мол гўшти, ноъхат ва майиз билан пиширилади, “Шакароб” салати билан бирга берилади.

 

Самарқандча уй оши — бехи ва мол гўшти билан тайёрланиб, айрон ва аччиқ қалампир билан уйғунликда тақдим этилади.

 

“Уч қудуқ” палови — мол ва қўй гўшти, анор доналари билан тайёрланиб, помидор шарбатида тайёрланган тузлама бодринг билан тортилади.

 

“Палов фестивали” 2025 йил 9 ноябргача давом этади ва барча “Лали” ресторанларида бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, лойиҳа ўзбек ошхонасининг бойлиги ва маданий хилма-хиллигини халқаро миқёсда танитиш мақсадини кўзлайди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент ва Россия шаҳарларида “Палов фестивали” бошланди | Zamon.uz