Ўзбекистон

Тошкентда “мулла” ниқобидаги эркак аёлларга шилқимлик қилди

Ўзини мулла деб таништирган эркак аёлларга нисбатан номақбул ҳаракат қилгани учун беш суткага қамалди.

Тошкентда “мулла” ниқобидаги эркак аёлларга шилқимлик қилди

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида яшовчи 33 ёшли эркак ўзини мулла сифатида таништириб, маросим вақтида аёл ва унинг жиянига нисбатан жинсий тусдаги ҳаракатлар содир этганликда айбдор деб топилди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 14 октябрь куни “Янги турмуш” маҳалласида содир бўлган. Аёл ёмон туш кўргач, танишининг тавсияси билан уйидан “дуо ўқиб бериш” учун эркакни чақиртирган. У ўзини мулла сифатида таништириб, маросим учун 3,6 миллион сўм талаб қилган.

 

Аммо маросим давомида у аёл ва унинг вояга етган жиянига нисбатан одобсиз хатти-ҳаракатлар қилган. Жабрланувчилар воқеадан сўнг дарҳол ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат этган.

 

Суд жараёнида эркак ўз айбини тан олиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. Суд унинг ҳаракатларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (“Жинсий зўравонлик”) билан малакалаб, беш суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

 

Шунингдек, унга ушлаб туриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида 309 минг сўм ундириш белгиланди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"