Ўзбекистон

Тошкентда “Nexia-3” “Matiz” билан тўқнашиб, кафега кириб кетди

“Nexia”ни бошқарган бола машинани уйдан яширинча олиб чиққан.

Тошкентда “Nexia-3” “Matiz” билан тўқнашиб, кафега кириб кетди

Тошкент шаҳарнинг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Nexia-3” автомобили “Matiz” билан тўқнашиб, сўнг кафега кириб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

 

Ҳодиса 21 октябрь куни соат 15:30 ларда Феруза кўчасида рўй берган. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа вақтда автомобилни вояга етмаган бола бошқарган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Шунга қарамай, автомобилларга ҳамда кафе биносига моддий зарар етган.

 

Маълум бўлишича, бола машинани уйдан яширинча олиб чиққан. Унинг акаси ҳодисадан сўнг жамоатчиликдан узр сўраб, воқеадан чуқур пушаймонлигини билдирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ишлари бошланган. Ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда “Nexia-3” “Matiz” билан тўқнашиб, кафега кириб кетди | Zamon.uz