Ўзбекистон

“Geely” Ўзбекистон автомобиль бозорида янги даврни бошлаб берди

Тошкентдаги халқаро автомобиль кўргазмасида Хитойнинг “Geely” компанияси ўз маҳсулотларини намойиш қилди. Компания ишлаб чиқарган маҳсулотлар электрокроссоверлар орасида нарх ва сифат нисбати бўйича етакчилик қилмоқда.

“Geely” Ўзбекистон автомобиль бозорида янги даврни бошлаб берди

Тошкентда бўлиб ўтган “Automechanika Tashkent-2025” халқаро автомобиль кўргазмаси жорий йилда ҳам йирик автомобиль брендлари, инновацион технологиялар ва янги модель тақдимотлари билан ёдда қолди. Тадбирнинг энг эътиборга молик иштирокчиларидан бири бу — Хитойнинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчиси “Geely” компанияси бўлди.

 

 

 

“Geely” бу йил Ўзбекистон бозорида илк бор ўзининг янги ЭХ5 флагман моделини тақдим этди. Мазкур модель икки версияда ишлаб чиқилган: EХ5 EV (Galaxy E5) — тўлиқ электр версия ва EХ5 EМ-i (Starship 7) — илғор гибрид технологиясига эга модель.

 

Янги авлод технологияси ва мукаммал дизайн

 

EХ5 EV (Galaxy E5) — электрокроссоверлар орасида нарх ва сифат нисбати бўйича етакчилардан бири. Модель янги авлод Short Blade батареялари билан жиҳозланган бўлиб, битта заряд билан 495 километргача масофани босиб ўтади.

 

 

EХ5 EМ-i (“Starship 7”) эса Leishen EM-i Super Hybrid тизими асосида яратилган бўлиб, 1,5 литрли бензин двигатели ва 160 кВт қувватга эга электр моторни бирлаштиради. Бу ечим автомобилга 1000 километрдан ортиқ юриш масофасини таъминлайди.

 

Ушбу модель “Geely” компаниясининг жаҳон бозорида тақдим этилган илк глобал автомобили бўлиб, хавфсизлик, технология ва материал сифати бўйича ўз синфининг янги стандартларини белгилаб берди. Дизайн жиҳатидан эса EХ5 — вазмин, минималистик ва мувозанатли услубда яратилган.

 

Ақлли платформа ва хавфсизлик тизимлари

 

Янги EХ5 модели GEA (Global Intelligent New Energy Architecture) платформасига асосланган. Бу тизим автомобилнинг аппарат, дастурий ва сунъий интеллект компонентларини ягона экотизимда бирлаштиради.

 

“11 in 1” номли интеллектуал куч блоки эса двигатель, совутиш ва редуктор каби 11 та асосий тизимни ўзида мужассамлаштиради.

 

 

EХ5'нинг хавфсизлик тизими замонавий интеллектуал ечимларга таянади. Хусусан, унда ҳаракатланиш бўлагини назорат қилиш, йўл белгиларини таниб олиш, кўр зоналарни назорат қилиш, фронтал тўқнашувнинг олдини олиш функциялари ва 360 градус доиравий кўриниш тизимига эга.

 

Буларнинг барчаси Geely EХ5'ни нафақат технологик, балки хавфсизлик жиҳатидан ҳам ўз синфининг етакчисига айлантиради.

 

Қулайлик ва замонавий интерер

 

“Geely” ҳар доимгидек, эстетика ва ички комфортга алоҳида эътибор қаратган.

 

Моделнинг салони кенг ва функционал — кенг ички макон, хотирали ҳайдовчи ўриндиғи, катта мультимедиа дисплейи ҳамда 16 та динамикли премиум аудио тизими билан жиҳозланган.

 

 

Flyme Auto тизими эса смартфон билан узлуксиз интеграция имконини бериб, ҳайдовчига автомобилни бошқариш ва унга оид маълумотларни қулай шаклда тақдим этади.

 

AI-tuning ва Motion Vector Control технологиялари эса автомобиль ҳаракатида юқори барқарорлик ва силлиқ бошқарувни таъминлайди.

 

“Geely” – Ўзбекистон учун янги имкониятлар

 

Geely EХ5 модели Ўзбекистон автомобиль бозоридаги талаб ва эҳтиёжларни чуқур таҳлил қилган ҳолда ишлаб чиқилган. Компания вакиллари таъкидлашича, “Geely” мамлакатда электромобиллар инфратузилмасини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтириш ва экологик транспорт ечимларини жорий этиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

 

 

“Geely” компаниясининг Ўзбекистондаги дебюти — бу нафақат янги автомобиль тақдимоти, балки минтақада маданий ва технологик алмашинувнинг янги босқичи ҳамдир.

 

*Реклама ҳуқуқи асосида

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Geely” Ўзбекистон автомобиль бозорида янги даврни бошлаб берди | Zamon.uz