Ўзбекистон

Андижонда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида икки автомобиль тўқнашиб кетди

Ҳайдовчи ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Андижонда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида икки автомобиль тўқнашиб кетди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида икки автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса 23 октябрь куни соат 13:15 атрофида туман ҳудудидаги “Оқтепа” маҳалласи орқали ўтувчи D-105 “Фарғона ҳалқа йўли”нинг 132-километрида юз берган.

 

1990 йилда туғилган ҳайдовчи В.М. бошқарувидаги Nexia-3 автомашинаси билан ҳаракатланаётган вақтда ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган. Натижада у йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, қарши томондан ҳаракатланаётган Nexia русумли автомобиль билан тўқнашган.

 

Тўқнашув оқибатида Nexia-3 автомобилининг бир йўловчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида икки автомобиль тўқнашиб кетди | Zamon.uz