Ўзбекистон

Бизнесни ривожлантиш банки 9 ойда маҳаллаларда кичик ва ўрта бизнес учун қарийб 3 ярим триллион сўм кредит ажратди

Бу кўрсаткич банкнинг режа бажарилишини 104 фоизга етказган.

Бизнесни ривожлантиш банки 9 ойда маҳаллаларда кичик ва ўрта бизнес учун қарийб 3 ярим триллион сўм кредит ажратди

Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик бизнес ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, микролойиҳаларни амалга ошириш борасидаги натижалар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Тадбир давомида таъкидланишича, ҳисобот даврида микролойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 39 минг 236 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 45 минг 497 нафар фуқаро бандлиги таъминланган.

 

Банкка бириктирилган маҳаллаларда кичик ва ўрта бизнес йўналишида жами 3 триллион 484 миллиард 200 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Бу кўрсаткич режа бажарилишини 104 фоизга етказган.

 

Шунингдек, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури (ПК–312) доирасида 541,9 миллиард сўмлик кредит маблағлари йўналтирилиб, режа 123 фоизга бажарилган. “Бизнесга биринчи қадам” дастури асосида 243,5 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган бўлиб, бу дастур ҳам режа кўрсаткичларидан 115 фоизга ортиқ бажарилган.

 

“Маҳалла тадбиркорлиги” дастури доирасида эса 101 фоизли бажарилиш натижаси қайд этилиб, жами 796,3 миллиард сўмлик кредит маблағлари аҳолига етказилган.

 

Тадбирда банк вакиллари томонидан кичик бизнесни ривожлантириш билан бир қаторда, аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, ўқув машғулотлари ва семинарлар Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида ташкил этилган. Шу билан бирга, маҳалла банкирлари ҳамда ёрдамчи агентлар учун СММ бўйича онлайн ва офлайн курслар ўтказилган.

 

Матбуот анжумани якунида журналистларнинг мавзуга оид барча саволларига атрофлича жавоблар берилди.

 

*Реклама ҳуқуқи асосида

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.