Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Европа ишбилармонлари билан учрашди

Давра суҳбатида президент инсон капиталини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шавкат Мирзиёев Европа ишбилармонлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бельгияга расмий ташрифи доирасида Европанинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказди.

 

Учрашувда “Vandewiele”, “Linde”, “Rhenus Logistics”, “Ahlers Logistics”, “Lasselsberger Group”, “Pietro Fiorentini”, “NextChem”, “Meridiam”, “SUEZ”, “FMO”, “European Investment Bank”, “Commerzbank”, “KfW”, “Textima”, “Chimcomplex”, “Metso” ҳамда бошқа компания ва корпорацияларнинг раҳбарияти иштирок этди.

 

Давлатимиз раҳбари тадбирда Европанинг етакчи компаниялари иштирок этаётгани юксак ўзаро ишонч ва узоқ муддатли шерикликка интилишнинг ифодаси эканини алоҳида таъкидлади.

 

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларда янги даврни бошлаб бериши қайд этилди.

 

Сўнгги етти йилда товар айирбошлаш икки баробар кўпайди, Европа сармояси иштирокидаги қўшма корхоналар сони мингдан ошди. Бу кўрсаткичлар инвесторларнинг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга ишончи ортиб бораётганидан далолат беради.

 

Европалик ҳамкорлар Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш ва тубдан ислоҳ қилиш, илғор технологиялар, корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш ҳамда инновацион ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашаётгани таъкидланди.

 

Президентимиз инсон капиталини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ёшларнинг олий таълим олиш имкониятлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Янги олий ўқув юртлари ташкил этилди, хорижий университетларнинг филиаллари очилди, европалик ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда.

 

Учрашувда давлатимиз раҳбари ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг тўртта муҳим йўналишини кўрсатиб ўтди.

 

Ўзбекистон стратегик хомашё ва минералларни ўзлаштириш ҳамда чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор.

 

“Яшил иқтисодиёт” ва кимё саноати ҳам ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлардир. Мамлакатимиз қайта тикланадиган энергетикани фаол жорий этмоқда, энергетика тизимини модернизация қилмоқда. Европалик ҳамкорларга “яшил” энергетика, энергия тежаш ва экологик кимё лойиҳаларида иштирок этиш таклиф қилинди.

 

Инфратузилма ва логистикани ривожлантириш ҳам устувор аҳамиятга эга экани кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистон автомобиль йўллари, темир йўллар ва аэропортларни ўз ичига олган транспорт тармоғини модернизация қилмоқда. Мамлакатимиз транзит йўналишларини ривожлантириш, Европа ва Осиёни боғлайдиган замонавий логистика марказларини барпо этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр.

 

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон IT-парклар ва стартап инкубаторларини ривожлантирмоқда ҳамда Европа компаниялари билан сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр.

 

Давра суҳбати иштирокчилари, ўз навбатида, мамлакатимизда инвестициялар учун яратилган шаффоф ва барқарор шароитларни юқори баҳоладилар ҳамда юртимизда янги қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда иштирок этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Европа ишбилармонлари билан учрашди | Zamon.uz