Ўзбекистон

СИ энди коррупцияга қарши курашишда ҳам ёрдам беради

Тошкентда халқаро аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди. Унда асосий муҳокама сессияларидан бири “Коррупцияга қарши сунъий интеллект” мавзусига бағишланди.

СИ энди коррупцияга қарши курашишда ҳам ёрдам беради

Кеча, 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида “Муҳокамалардан амалий ўзгаришлар сари” шиори остида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги юқори даражадаги нуфузли халқаро тадбир — V Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақида тадбирда иштирок этган “Zamon.uz” мухбири хабар бермоқда.

 

 

Қайд этилишича, форумнинг асосий мақсади — коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро мулоқот ва ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, тажриба ва инновацион ёндашувлар алмашинувини кучайтириш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган янги ғоя ва ташаббусларни шакллантириш, замонавий превентив механизмларни ишлаб чиқиш,  Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги масъулиятли ҳамкор ва ишончли шерик сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамлаш, соҳага оид халқаро мажбуриятларини амалга оширишдаги қатъий сиёсий иродасини намоён этишдан иборат.

 

Унда хорижий делегациялар, давлат органлари, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситаларининг 250 нафардан ортиқ вакиллари, жумладан, Германия, Словения, Грузия, Литва, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирлиги, Миср, Мўғулистон, Индонезия, Озарбайжон каби 20 дан ортиқ давлатларнинг аксилкоррупция идоралари раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, Transparency International, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Осиё тараққиёт банки, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва БМТ тузилмаларининг етакчи мутахассислари, қатор маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.

 

 

Форум доирасида 2027 йилда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига аъзо давлатлар конференциясининг 12-йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу ташаббус мамлакатнинг коррупцияга қарши курашишдаги халқаро ролини минтақавий даражадан глобал даражага кўтаришга қаратилган навбатдаги муҳим сиёсий қадам ҳисобланади.

 

Замонавий тараққиёт ва глобал ўзгаришлар талабидан келиб чиқиб, бу йилги Форумда ҳам коррупцияга қарши курашнинг долзарб масалалари кун тартибига қўйилди. Жумладан, асосий муҳокама сессиялари “Коррупцияга қарши сунъий интеллект”, “Комплаенс назоратининг янги даражаси” ва “Коррупцияга қарши ўқитиш” мавзуларига бағишланди.

 

 

Фаол мулоқот ва қизғин муҳокамалар якунига кўра, коррупцияга қарши курашиш сиёсатини такомиллаштириш, чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди ҳамда 5-Тошкент аксилкоррупция форумининг декларацияси қабул қилинди.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

СИ энди коррупцияга қарши курашишда ҳам ёрдам беради | Zamon.uz