Ўзбекистон

Тошкентда аёлни ҳимоя қилган эркакни комага тушириб қўйган шахс 8 йилга қамалди

Жабрланувчига 5 соатлик жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Тошкентда аёлни ҳимоя қилган эркакни комага тушириб қўйган шахс 8 йилга қамалди

Тошкент шаҳрида аёлни ҳимоя қилишга уринган эркакка оғир тан жароҳати етказган шахс 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишиича, воқеа жорий йил март ойида, соат 02:30 атрофида пойтахтдаги ресторанлардан бирида содир бўлган. Можаро чоғида аёлни ҳимоя қилмоқчи бўлган эркак оғир жароҳат олиб, ҳушини йўқотган. Шифокорлар унга 5 соат давом этган жарроҳлик амалиётини ўтказиб, кейинчалик сунъий комага туширишган.

 

Суд терговлари давомида 1995 йилда туғилган А.Ш.нинг қасддан оғир тан жароҳати етказиш, фирибгарлик ва безорилик жиноятларини содир этгани аниқланган.

 

Суд ҳукмига кўра, А.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 277-моддаси 3-қисми “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

 

У Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан бир нечта жиноят содир этганлик учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукмга кўра, у жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

 

Суд ҳукми устидан тарафлар белгиланган тартибда аппеляция ёки кассация шикояти киритиш ҳуқуқига эга.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда аёлни ҳимоя қилган эркакни комага тушириб қўйган шахс 8 йилга қамалди | Zamon.uz