Тошкентда бўлажак куёв келиннинг уйини алдаб сотиб юбориб, қочиб кетди
Йигит бошқа фуқароларга нисбатан ҳам бир нечта фирибгарлик ҳолатларини содир этганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2024 йил август ойида Ш.Р. (1997 йилда туғилган) бўлажак турмуш ўртоғи Ш.А.нинг ишончини суистеьмол қилган. У тўй олдидан муаммолари борлигини баҳона қилиб келиннинг уйини гаровга қўйган ва кейинчалик бошқа шахсга 240 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва унга эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш белгиланган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси дастлабки тергов давомида Ш.Р.нинг бошқа шахслар нисбатан ҳам бир нечта фирибгарлик ҳаракатларини амалга оширгани аниқланган.
“Барча ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холисона ўтказилди. Тергов якуни бўйича ҳужжатлар айблов хулосаси билан Мирзо Улуғбек туман судига тақдим этилди. Ҳозирда жиноят иши доирасида суд жараёнлари давом этмоқда”, — дейилади расмий баёнотда.







