Ўзбекистон

Ҳиндистонда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёл қутқарилди

Ҳайдарободда одам савдоси билан шуғулланган гуруҳ фош қилинди

Ҳиндистонда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёл қутқарилди

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор рейд давомида одам савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берилди. Операция чоғида уч нафар аёл, жумладан Ўзбекистон фуқароси ҳам озод этилди.

 

​Тергов маълумотларига кўра, жиноят схемасини “Style Maker” гўзаллик салони собиқ эгаси — 36 ёшли Шариф исмли шахс ташкил этган. У ишсиз аёлларни юқори даромадли иш ваъдаси билан жалб қилиб, сўнг уларни жинсий эксплуатацияга мажбурлаган.

 

​Банжара Ҳиллс туманидаги меҳмонхонага уюштирилган рейдда 5950 рупий нақд пул, 13 дона мобил телефон ва турли воситалар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди. Ташкилотчи, меҳмонхона маъмурияти ҳамда етти нафар мижоз қўлга олинди.

 

​Полиция вакилларининг маълум қилишича, рейд ўз вақтида ўтказилгани сабабли аёлларнинг кейинги зўравонлик ва эксплуатациядан ҳимоя қилиниши таъминланди.

 

Ҳозирда барча аёллар тиббий кузатув остига олинган, жиноят тафсилотлари юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ҳиндистонда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёл қутқарилди | Zamon.uz