Ўзбекистонда пахта ҳосили бўйича йиллик режа 100 фоизга бажарилди
Пахтакорлар 3,7 миллион тоннадан ортиқ ҳосил топширди.

25 октябрь ҳолатига кўра, республика пахтакорлари томонидан 3 миллион 765 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосили жамғарилди. Шу тариқа жорий йилги шартномавий режа 100 фоизга бажарилди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу йилги ҳосил мавсуми ўзининг ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб турди. Пахта терими давомида бутун мамлакат бўйлаб деярли бир томчи ҳам ёмғир ёғмади, бу эса далаларда узлуксиз терим ишларини олиб бориш имконини берди. Шу боис жорий йилги мавсумни ҳақиқий “олтин куз” деб аташ мумкин.
Пахта етиштиришда фермер ва механизаторларнинг фидокорона меҳнати, қишлоқ хўжалиги техникаларидан самарали фойдаланиш ҳамда агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилгани юқори натижаларга замин яратди.







