Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда хазина топилгани айтилмоқда

​Бунга Маданий мерос агентлиги ойдинлик киритди.

Қорақалпоғистонда хазина топилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани ҳудудидаги “Ақчакўл” туристик-рекреацион зонасида хазина топилгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Шу муносабат билан Маданий мерос агентлиги изоҳ берди.

 

​Агентликнинг Қорақалпоғистон бошқармаси мутахассислари жойга чиққан ва соҳилда олиб борилган ўрганишлар натижасида маданий аҳамиятга эга археологик топилма ёки хазина топилмагани аниқланди.

 

​Ижтимоий тармоқларда кўрсатилган тангалар эса бугунги кунда муомалада бўлган 2018 ва 2022 йилда чиқарилган 200, 500 ва 1000 сўмлик тангалар экани маълум бўлди.

 

​Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармаси ва Элликқалъа тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида далолатнома расмийлаштирилди. Ўрганишлар давомида тарқатилган видеомурожаатдаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган.

 

​Аввалроқ ҳудуддан тахминан 75 миллион йил аввал яшаган динозавр қолдиқлари топилгани хабар қилинган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қорақалпоғистонда хазина топилгани айтилмоқда | Zamon.uz