Ўзбекистон

Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Сўнгги пайтларда “Telegram”даги айрим каналларда ҳужжатларни “тез ва арзон” тайёрлаб беришни ваъда қилаётган жиноий гуруҳлар фаолияти кучайган.

Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясида яшаётган ватандошларни интернетдаги сохта эълонлар ва қалбаки ҳужжатлар билан боғлиқ фирибгарликлардан огоҳлантирди.

 

Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда, хусусан, “Telegram” иловасидаги айрим каналларда “ҳужжатларни тез ва арзон расмийлаштириш”ни таклиф қилувчи фирибгар гуруҳлар фаоллашган.

 

Вазирликнинг хабар беришича, Россияда жойлашган Ўзбекистон консуллик муассасаларига сохта ҳужжатлар тақдим этиш билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар қайд этилган. Жумладан, Қозон шаҳридаги Бош консуллик томонидан Ўзбекистон фуқароси номига қалбаки “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” олишга уриниш ва сохта никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолатлар аниқланган ҳамда Россия қонунчилиги бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, бошқа бир фуқаро қалбаки никоҳ ҳужжати асосида бола учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олгани маълум бўлган.

 

Вазирлик барча Ўзбекистон фуқароларини расмий ҳужжатларни фақат ваколатли давлат органлари – элчихоналар, консулликлар ва ФҲДЁ бўлимлари орқали расмийлаштиришга чақирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.