Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 2025 йилнинг 9 ойи давомида 11,7 трлн сўм божхона тўловлари ҳисобланди
Шундан 6,4 трлн сўм давлат бюджетига ўтказилган.

Ўзбекистоннинг йирик божхона идораларидан бири – Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, шунингдек, республикамизнинг бутун божхона хизмати фаолиятининг устувор йўналишлари – иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, мамлакатимизнинг иқтисодий суверенитети ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш; ташқи иқтисодий фаолият, хусусан, экспорт ва импорт учун шароит яратишдан иборат.
Жорий йилнинг бугунги кунга қадар Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” Давлат дастурини амалга ошириш юзасидан таҳлил қилиб, қўйдагиларни маълум қилди:
2025 йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма томонидан жами 11,7 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 5,3 трлн. сўм имтиёзлар берилди, қолган 6,4 трлн. сўм давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.
Имтиёз қўлланилган асосий товарлар таркибини транспорт воситалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, технологик асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда метал ҳом ашёлар ташкил этади.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 1,7 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.
Товарларимизни Экспорт қилинган, асосий ҳамкор давлатлар Туркия, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Тожикистон, Афғонистон, Белорусиядир.
Экспорт қилинган асосий товарлар: Металлар ва улардан тайерланган буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт ва унинг эҳтиёт қисимлари, кимё-саноат ва туқимачилик махсулотлари ҳисобига тўғри келмоқда.
“Масофавий электрон декларациялаш” божхона постида 2025 йил 9 ойи давомида жами 244 945 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.
Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг 16,2 фоиз “яшил йўлак”, 67,6 фоиз “сариқ йўлак”, 16,1 фоиз “қизил йўлак” тартибида расмийлаштирилди.
Содда қилиб айтганда, бошқармада тадбиркорларнинг 83 фоиз юклари соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди.
Тизимда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида барча бўлинма, гуруҳ ва божхона постларида фуқароларга замон талаблари даражасида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Бошқармада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 40 та ҳолатда 150 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Бундан ташқари, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида 3 498 та ҳолатда 92 млрд. 792 млн сўмлга тенг товарлар ўшлаб қолинди. Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 40,5 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Бугунги кунда хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона тўловларини тўлиқ таъминлаш, маҳсулотларни қайта ишлаш йўналишини кучайтириш орқали экспортни кўпайтириш, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ишларини мувофиқлаштириш ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш йўналишларида ҳудудда жойлашган ташкилотларга борган ҳолда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Рақамларга кўра, 2025 йил бошидан бугунги кун қадар Тошкент вилояти ҳудудидаги 62 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан хориждан олиб келинган қиймати 192 млн. АҚШ долларга тенг бўлган 254,76 минг тонна ҳомашё “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштирилган.
Қайта ишлангандан сўнг қиймати 126 млн. АҚШ долларрига тенг ҳамда оғирлиги 135,24 минг тонна ташкил этган тайёр маҳсулотлар хорижга юборилган.








