Ўзбекистон

Тошкентда “Туркманистон маданият кунлари”нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда ўзбек ва туркман миллий қўшиқлари ижро этилди.

Тошкентда “Туркманистон маданият кунлари”нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Маданият Вазирлиги томонидан Ўзбекистон халқаро форумлар саройида “Туркманистон маданият кунлари”нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Маросимда ўзбек ва туркман миллатига мансуб вакиллар иштирок этди. Тадбир туркман ва ўзбек миллий қўшиқларини куйлаш орқали бошланди. Туркманистон халқ артисти Суханберди Оразбердиев томонидан - «Туркманистон» мусиқаси ижро этилди рақсида «Лочин» фольклор рақс гуруҳи иштирок этди. Шунингдек Туркманистон хонандаси - Отажон Какаев ва «Лочин» фольклор рақс гуруҳи томонидан «Гелинлер» туркман халқ оғзаки ижоди ижро этилди.

 

 

Тадбир мобайнида - туркман миллий рақслари намойиш этилаётган пайтда, ташриф буюрган меҳмонларга туркман қизлари томонидан Туркманистон нонлари ҳадя этилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири - Озодбек Аҳмадович Назарбеков ҳам ташриф буюрди. Маросимда Абдуҳошим Исмоилов ҳам ўз чиқиши билан иштирок этди.

 

 

Шу билан бирга Зулайҳо Бойҳонова барчага маълум ва машхур бўлган «ҳай-ҳай» мусиқасини ижро этди.

 

Шу тариқа “Туркманистон маданият кунлар” ининг ёпилиш маросими кўтаринки руҳда якунига етди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда “Туркманистон маданият кунлари”нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди | Zamon.uz