Ўзбекистон

Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳаво ифлосланишига қарши комплекс чоралар ишлаб чиқилди

Лойиҳа саноат ва иссиқхоналардан чиқаётган зарарли моддалар миқдорини камайтиришга қаратилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳаво ифлосланишига қарши комплекс чоралар ишлаб чиқилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан пойтахт ва унга туташ ҳудудларда атмосфера ҳавосининг сифатини яхшилаш, иқлим ўзгаришига боғлиқ хавфларни камайтириш мақсадида “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ифлосланишининг олдини олиш ва иқлим ўзгаришининг оқибатларини юмшатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилган бўлиб, унда ҳудуддаги асосий экологик муаммолардан бири — саноат корхоналари ҳамда иссиқхона хўжаликларидан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

 

Қарор лойиҳаси доирасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган:

 

  • саноат корхоналари ва иссиқхоналарда чанг ҳамда газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш;

 

  • иссиқхоналарда эскирган, меъёрий талабларга жавоб бермайдиган қозонларни энергия самарадор, экологик тоза тизимларга алмаштириш;

 

  • кўмир ёқилғисидан фойдаланишни босқичма-босқич қисқартириш ва альтернатив энергия манбаларига ўтиш;

 

  • корхоналарга ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш, тозалаш иншоотлари ва автоматик ҳаво мониторинги тизимларини жорий этишда молиявий рағбатлар (шу жумладан, грантлар) бериш.

 

Ушбу ташаббусларнинг амалга оширилиши ҳаво ифлосланишини сезиларли даражада камайтириш, экологик хавфсизликни ошириш ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун соғлом ва қулай яшаш шароитларини яратишга хизмат қилади.

 

Шунингдек, экологик меъёрларни кучайтириш Ўзбекистоннинг иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларига ўтиш стратегиясининг муҳим таркибий қисми сифатида қайд этилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.