Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 5 миллиард сўмлик валюта контрабандаси фош этилди

Бекободлик фуқаро 34 нафар шахс ёрдамида йирик миқдордаги хорижий валютани Тожикистонга олиб чиқмоқчи бўлган.

Тошкент вилоятида 5 миллиард сўмлик валюта контрабандаси фош этилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида, Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара божхона пости орқали валюта қимматликларини Тожикистон Республикасига ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

 

Жумладан, Бекобод шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахс 18 680 300 Россия рубли, 140 700 тожик сомони ва 180 000 000 ўзбек сўмини қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиш мақсадида, уларни қисмларга ажратган ҳолда, ташмачи вазифасини бажарувчи 34 нафар фуқарога бўлиб беради.

 

Ўз навбатида, мазкур фуқаролар моддий манфаатдорлик эвазига ушбу пул маблағларини Тожикистонга ўтказиб бериш учун “Фарҳод” чегара божхона постига кириб келган вақтларида тўхтатиб қолиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир вақтида чегара божхона пости яқинида бўлган бекободлик шахснинг “Tracker” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, унда ҳам Тожикистон Республикасига олиб ўтишга мўлжаллаб, ўрамларга ажратиб қўйилган, жами 13 538 305 Россия рубли, 24 107 тожик сомони, 885 евро, 300 АҚШ доллари, 300 хитой юани, 6840 қирғиз соми ҳамда 10 207 000 ўзбек сўми борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

 

Тезкор тадбир давомида олинган пул маблағларининг миллий валютадаги умумий қиймати 5 млрд 200 млн сўмдан ортиқни ташкил этади.

 

Ҳозирда бекободлик фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Тергов ҳаракатлари давомида валюта қимматликларининг ҳақиқий эгаларини аниқлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида 5 миллиард сўмлик валюта контрабандаси фош этилди | Zamon.uz