Ўзбекистон

Тошкентда 144 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташланди

Кушербаевнинг айтишича, ноқонуний кесиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари топшириғи асосида амалга оширилган.

Тошкентда 144 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташланди

Тошкент шаҳарининг Яккасарой туманида мораторий талабларига зид равишда 144 туп дарахт кесиб ташланган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги инспекция ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

 

Вазирлик маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, 25 октябрь куни тонгда ижтимоий тармоқларда дарахтларнинг ноқонуний кесилгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалганидан сўнг, воқеа жойига экология инспекцияси вакиллари етиб борган. Ўрганиш давомида Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб Бобур кўчаси бўйлаб жами 144 туп можжевельник дарахти кесиб ташланганы аниқланган.

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, дарахтлар туман ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Рахмонов топшириғига асосан тунги вақтда Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кесилган. Бу ҳаракат 2019 йилда Президент фармони билан жорий этилган дарахтларни кесиш бўйича мораторий талабларига тўлиқ зид ҳисобланади.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий муҳитга етказилган зарар миқдори 620 миллион 472 минг сўмни ташкил этган. Экология вазирлиги ушбу иш юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, прокуратура органларига юборганини билдирди.

 

Расул Кушербаевнинг таъкидлашича, айни пайтда экология инспекторларига босим ўтказилгани сабабли ўрганиш жараёнлари тўлиқ амалга оширилмаган. Шу боис, вазирлик бу ҳолатни ўз назоратига олган. У прокуратура органларининг холислик билан қонуний чора кўриши зарурлигини қайд этди.

 

Кушербаев ўз видеомурожаатида бундай ҳолатлар фуқароларда норозилик уйғотаётганини, ҳокимият вакиллари томонидан экологик қонунчилик бузилиши эса Президент томонидан белгиланган экологик сиёсат тамойилларига зид эканини таъкидлади.

 

У, шунингдек, илгари Фарғона вилоятининг Қувасой туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат — 270 туп дарахтнинг ноқонуний кўчирилиши натижасида 1,8 миллиард сўмлик зарар етказилгани ҳақида эслаб ўтди.

 

Экология вазирлиги ушбу иш бўйича барча далилларни прокуратура органларига тақдим этганини, ҳолат юзасидан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда 144 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташланди | Zamon.uz