Ўзбекистон

Тошкентда иссиқ сув сифати бўйича тўловлар қайта кўриб чиқилади

Пойтахтда занг тусли сув ҳолатлари вақтинча техник сабаблар билан боғлиқ экани билдирилди.

Тошкентда иссиқ сув сифати бўйича тўловлар қайта кўриб чиқилади

Тошкент шаҳарининг айрим ҳудудларида аҳоли томонидан иссиқ сувнинг ранг ўзгариши — яъни зангга ўхшаш тусда чиқаяётгани ҳақида шикоятлар кузатилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан “Veolia Energy Tashkent” компанияси мутахассислари томонидан жойларга чиқиб, тизим ҳолатини ўрганиш ишлари бошланган.

 

Компания хабарига кўра, иситиш мавсуми олдидан иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш жараёнида сувнинг вақтинча жигарранг тус олиши табиий жараён бўлиб, бу қувурларда сув айланиши тикланаётгани билан боғлиқ.

 

Текширув давомида айрим турар жойларда сув оқими қайтиш қувури орқали узатилгани аниқланган, бу эса ҳароратнинг пасайиши ва сув таркибидаги темир зарраларининг чиқишига сабаб бўлган.

 

“Veolia Energy Tashkent” мутасаддилари бошқарувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда технологик сув тўкиш ва қувурларни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

 

Шунингдек, компания сув сифати ташқи омиллар натижасида ёмонлашгани аниқланган ҳолларда истеъмолчиларга тўловлар қайта ҳисобланишини маълум қилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда иссиқ сув сифати бўйича тўловлар қайта кўриб чиқилади | Zamon.uz