“COVID-19 эмас” — ССВ Ўзбекистонда болалар орасида тарқалгани айтилаётган янги вирус бўйича баёнот берди
Охирги пайтларда ота-оналар ва фойдаланувчилар болаларда диарея, қусиш ва нафас йўллари аломатлари билан намоён бўлаётган янги инфекцияни кузатаётгани ҳақида хабар беришган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган болалар орасида COVID-19 мутацияси тарқалганига оид хабарларни рад қилди. Вазирлик маълум қилишича, ҳозирда кузатилаётган касаллик мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ОРВИ) билан боғлиқ бўлиб, коронавирус билан алоқаси йўқ.
Охирги пайтларда ота-оналар ва фойдаланувчилар болаларда диарея, қусиш ва нафас йўллари аломатлари билан намоён бўлаётган янги инфекцияни кузатаётгани ҳақида хабар беришган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолатни ОРВИ мавсумий эпидемиясининг кеч бошланиши билан изоҳлади. Одатий равишда касаллик август охири ва сентябр ойида кучаяди, аммо бу йил у октябрь охирида бошланди.
Агентлик таъкидлаганидек, баъзи беморларда касаллик йўтал, бурин оқиши, иситма билан бирга ошқозон-ичак симптомлари билан ҳам кечади. Бир вақтнинг ўзида бактерияли ва вирусли инфекциялар ривожланмайди, чунки айрим микроорганизмлар бошқаларнинг кўпайишига тўсқинлик қилади.
Шунингдек, мамлакат бўйлаб шифохоналарда ОРВИни даволаш учун етарли дори-дармон захираси мавжуд, эпидемиологик вазият назорат остида ва аҳолида хавотирга ўрин йўқ. Вазирлик ота-оналарга фарзандида биринчи аломатлар пайдо бўлган заҳоти оилавий шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилади.








