Ўзбекистон

Фарғонада болалардан дадасидан қандай ҳид келишини сўраган тарбиячи жазоланди

Ўрганиш давомида унинг иш ҳужжатлари ҳам тўлиқ текширилган.

Фарғонада болалардан дадасидан қандай ҳид келишини сўраган тарбиячи жазоланди

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарбиячининг болалардан дадасидан қандай ҳид келишини сўрагани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Фурқат туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи тарбиячиси С.O. томонидан ўқув дастурларида белгилаб қўйилмаган тартибда оғзаки сўровнома ўтказилганлиги билан боғлиқ. Ушбу сўровнома видеоси тайёрлов гуруҳининг ота-оналар учун мўлжалланган Телеграм гуруҳига жойлаштирилган.

 

Ўрганиш жараёнида тарбиячи С.O. билан суҳбат ўтказилиб, у мазкур сўровномани мустақил равишда, оқибатларини ўйлаб кўрмасдан ўтказганини ва видеолавҳани ота-оналар гуруҳига жойлаштирганини афсус билан маълум қилган.

 

Шунингдек, ўрганиш давомида тарбиячи С.O.нинг иш фаолияти ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 29 августдаги 323-сонли “Мактабгача таълим ташкилоти ва педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи асосида юритилиши лозим бўлган иш ҳужжатлари тўлиқ текширилган.

 

Натижада иш ҳужжатларида айрим камчиликлар аниқланиб, ўқув жараёнларига мос келмаган сўровномалар ўтказилганлиги юзасидан тарбиячидан тушунтириш хати олинган.

 

Тарбиячи С.O.гa қонунларда белгиланган тартибда хайфсан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.