Ўзбекистон

Камерунда 92 ёшли президент 8-марта лавозимига қайта сайланди

У 1982 йилдан бери ҳокимият тепасида турибди ва бу унинг навбатдаги муддати бўлади.

Камерунда 92 ёшли президент 8-марта лавозимига қайта сайланди

Камеруннинг Конституциявий Кенгаши 92 ёшли амалдагӣ президент Пол Бийя мамлакат раҳбари этиб қайта сайланганини расман эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, Бийя 53,66 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. У 1982 йилдан бери ҳокимият тепасида турибди ва бу унинг навбатдаги муддати бўлади.

 

Сайлов натижаларини асосий мухолиф номзод Исса Чирома Бакаийри тан олмади. У ўз ҳисоб-китобларига кўра ғолиб эканини билдирди ва ҳукуматни овозларни сохталаштиришда айблади. Натижалар эълон қилингач, пойтахт Яунде ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишлари бошланди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, айрим тўқнашувларда бир нечта одам ҳалок бўлган, юзлаб фуқаролар эса қўлга олинган.

 

Халқаро кузатувчилар сайлов жараёнида айрим камчиликлар бўлганини қайд этган. Айрим ҳисоботларда бюллетенларни санаш жараёнида шаффофлик етишмагани ва давлат ресурсларидан президент фойдасига ишлатилгани айтилган.

 

Маълумот учун, Пол Бийя дунёдаги энг узоқ вақт ҳокимиятда қолган етакчилардан бири ҳисобланади. 43 йилдан ортиқ бошқарув давомида у мамлакатда нисбатан сиёсий барқарорликни сақлаб келаётган бўлса-да, ёш авлод ислоҳотлар ва сиёсий янгиланишни талаб қилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Камерунда 92 ёшли президент 8-марта лавозимига қайта сайланди | Zamon.uz