Ўзбекистон

Ўзбекистон иқтисодиёти 7,6 фоизга ўсди, олтин-валюта захиралари 55 миллиард долларга етди

Шавкат Мирзиёев раислигида 2026 йил учун макроиқтисодий режа ва бюджет кўрсаткичлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон иқтисодиёти 7,6 фоизга ўсди, олтин-валюта захиралари 55 миллиард долларга етди

27 октябрь куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтган кенгайтирилган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда эришилган натижалар, шунингдек, келгуси — 2026 йил учун режалаштирилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва бюджет параметрлари атрофлича кўриб чиқилди.

 

Маълум қилинишича, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида иқтисодиёт 7,6 фоизга ўсган. Саноат ҳажми 6,8 фоиз, қурилиш — 14,2 фоиз, хизматлар соҳаси — 14 фоиз, қишлоқ хўжалиги эса 4,1 фоизга ошган. Олтин-валюта захиралари 55 миллиард долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайган.

 

Халқаро рейтинг агентликлари мамлакат иқтисодий барқарорлигини юқори баҳолади: “Fitch Ratings” Ўзбекистон суверен рейтингида ошиш қайд этди, “Moody’s” ва “S&P Global” эса прогнозни “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди.

 

Давлат раҳбари эришилган натижалар аҳолининг турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Аҳоли даромадлари 18,4 фоизга, омонатлар 35,3 фоизга, ўртача иш ҳақи эса 19,2 фоизга ошган.

 

Президент йил якунигача юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш зарурлигини қайд этиб, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 135 миллиард доллардан ошириш иқтисодий комплекснинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

 

Келгуси йил учун асосий мақсадлар сифатида ўсишни 6,6 фоиз даражасида таъминлаш, ЯИМни 150 миллиард доллардан ошириш, иқтисодиётга камида 400 трлн сўм йўналтириш ва инфляцияни 7 фоиздан оширмаслик белгиланди.

 

Йиғилишда давлат раҳбари харажатларни қисқартириш, самарадорликни ошириш ва бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашни барча даражадаги раҳбарлар учун устувор вазифа сифатида белгилаб берди.

 

Хусусан, стратегик тармоқларда таннархни камайтириш, хусусий сектор улушини кенгайтириш, самарасиз имтиёз ва субсидияларни қайта кўриб чиқиш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш каби аниқ йўналишларда топшириқлар берилди.

 

Шунингдек, бюджетдан ташқари жамғармалардаги маблағларнинг бир қисмини мактаблар қурилиши ва тиббиёт соҳасига йўналтириш топширилди.

 

Йиғилиш якунида 2026 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари тасдиқланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон иқтисодиёти 7,6 фоизга ўсди, олтин-валюта захиралари 55 миллиард долларга етди | Zamon.uz