Ўзбекистон

Ўзбекистонда камбагалликни қисқартириш ва янги ижтимоий ҳимоя модели шакллантириш тажрибаси

2024-йилда бошланган “Камбагалликдан фаровонлик сари” дастури 600 мингдан ортиқ оилани қамраб олди.

Ўзбекистонда камбагалликни қисқартириш ва янги ижтимоий ҳимоя модели шакллантириш тажрибаси

 

2017 йилдан буён Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш ва ижтимоий фаровонликни кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 2023 йилги Конституцияда Ўзбекистон “ижтимоий давлат” сифатида белгиланган бўлиб, фуқароларнинг бандлиги ва камбагалликни камайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида 2026 йилгача камбагаллик даражасини ярмига қисқартириш мақсади белгиланган.

 

Янги ташкил этилган Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ва “Инсон” марказлари орқали 2023 йилга келиб 2,3 миллиондан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатилди — бу 2017 йилга нисбатан тўрт баравар кўпдир. Пенсия ва нафақа миқдорлари реал ҳисобда 1,5 бараварга ошган.

 

Маҳаллий даражада фаолият юритаётган “Инсон” марказлари фуқароларга барча ижтимоий хизматларни “бир дарча” тамойили асосида тақдим этади. Шунингдек, ногиронлиги бўлган ва кексаларга парвариш зарур бўлган шахслар учун ягона электрон реестр жорий этилган. Ушбу тизимда 17 800 нафар фуқаро рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг ҳолати ҳар чоракда қайта баҳоланади.

 

Халқаро ҳамкорлар, хусусан Жаҳон банки бу ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда. 2018–2021 йилларда 2,1 миллиард долларлик кредитлар ажратилган, 2024 йилда эса “ИНСОН” лойиҳаси доирасида 100 миллион доллар миқдорида қўшимча маблағ йўналтирилди. Лойиҳанинг мақсади — 50 дан ортиқ ижтимоий хизмат марказларини ташкил этиш ва 50 минг нафар ногирон, кексалар ҳамда болаларни қамраб олишдир.

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб “Камбагалликдан фаровонлик сари” дастури ишга туширилди. Дастур доирасида оилаларга етти йўналишда ёрдам кўрсатилмоқда: барқарор бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар, уй-жой шароитини яхшилаш, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда давлат билан тўғридан-тўғри мулоқот.

 

Бугунги кунда 600 мингдан ортиқ оила 1,3 миллион ижтимоий хизматдан, 2,2 миллион тиббий хизматдан фойдаланди.

 

Давлат хусусий секторни ҳам жараёнга жалб этмоқда — 76 фоиз парвариш хизматлари ҳозирда нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилмоқда. 2030-йилга бориб ижтимоий хизматлар билан йиллик 3 миллион фуқаро қамраб олинади, уларнинг камида 30 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.

 

Самарадорлик жиҳатидан, дастурга киритилган оилаларнинг ўртача даромади 9 ойда деярли икки баравар ошди — 174 минг сўмдан 338 минг сўмга. 73 минг оила илк бор расмий ишга эга бўлди, 150 минг оила камбагалликдан чиқди.

 

Оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган бўлиб, бу ёндашув манзилли ёрдам ва барқарорликни таъминлайди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар учун кунлик парвариш хизматлари, кексалар учун “Фаол ҳаёт сари қадам” дастури йўлга қўйилди.

 

Паст даромадли оилалар фарзандлари учун таълим харажатларининг 90 фоизигача давлат томонидан қопланади. 2025 йилда 125 минг бола имтиёзли тартибда мактабгача таълим муассасаларига қабул қилинди.

 

Натижада, Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя модели нафақат моддий ёрдамни, балки бандлик, даромад ва инсон капитали ривожини рағбатлантирувчи тизим сифатида шаклланмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.