Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,1 млн сўмни ташкил этиб, 19 фоизга ошди

Тошкентда иш ҳақи 2024 йилга нисбатан 18,7 фоизга кўтарилиб, 10 млн 379,6 минг сўмга етди.

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,1 млн сўмни ташкил этиб, 19 фоизга ошди

Ўзбекистонда иш ҳақи даражаси 2025 йилнинг январ–сентябрь ойларида сезиларли равишда ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат бўйича ўртача ойлик номинал иш ҳақи 6 миллион 166,9 минг сўмни ташкил этган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 фоиз юқоридир.

 

Ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган — пойтахтдаги ишчиларнинг ўртача ойлик маоши 10 миллион 379,6 минг сўмни ташкил этиб, 18,7 фоизга ошган.

 

Энг катта ўсиш суръатлари Самарқанд (124,8 фоиз), Наманган (120,9 фоиз) ва Сирдарё (120,7 фоиз) вилоятларида кузатилди. Энг паст ўсиш эса Андижон (112,0 фоиз) ва Навоий (115,1 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

 

Секторлар бўйича таҳлил

 

Энг юқори иш ҳақи молиявий хизматлар — банк, суғурта, лизинг ва кредит соҳаларида қайд этилган бўлиб, 16 миллион 828,9 минг сўмни ташкил этди (15,6 фоиз ўсиш). Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача иш ҳақи 14 миллион 985,8 минг сўмга етиб, 16,6 фоизга ошган. Саноат тармоғида бу кўрсаткич 7,3 миллион сўм, қурилишда эса 6,3 миллион сўмни ташкил этди.

 

Савдо соҳасида ўртача маош 6,9 миллион сўм (12,1 фоиз ўсиш), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда эса 3,8 миллион сўм (14,6 фоиз ўсиш) бўлди.

 

Беш йиллик динамикада барқарор ўсиш

 

Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи изчил ўсиб бормоқда. Айниқса, молиявий хизматлар соҳасида маош 2021 йилдан бери 9 миллион сўмдан ортиқ ошган.

 

Мутаҳассислар бу жараённи инвестициялар ҳажмининг кўпайиши, янги иш ўринларининг яратилиши ва меҳнат бозоридаги рақобат кучайгани билан изоҳламоқда. Шу билан бирга, соҳалар ўртасидаги маош тафовути босқичма-босқич қисқариб бораётгани таъкидланмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.