Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг жорий иш ҳафтаси муҳим воқеаларга бой бўлади

Ўзбекистон Президентининг иш ҳафтаси режаси маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг жорий иш ҳафтаси муҳим воқеаларга бой бўлади

 

Бугун давлат раҳбари жорий йилда иқтисодиётда кутилayotgan натижалар ҳамда 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади. Унда мамлакат иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишлари, таркибий ислоҳотларни жадаллаштириш ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.

 

Куннинг иккинчи ярмида Президентимиз АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилади. Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик, савдо-инвестиция ҳамкорлиги ва экология соҳасидаги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилади.

 

Шунингдек, шу ҳафта Президентимиз Самарқанд шаҳрида ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросимида иштирок этади. Мазкур тадбир илк бор Париж шаҳридан ташқарида ўтказилаётгани билан тарихий аҳамият касб этади. Давлат раҳбари анжуманда маданият, илм-фан ва таълим соҳаларида халқаро ҳамкорликни кучайтириш борасидаги ташаббусларни илгари суради ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

 

Бундан ташқари, жорий ҳафтада мамлакатимизга Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб расмий ташриф билан келади. Саммитлар доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиб, сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.