Ўзбекистон

Тошкентда ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл бир ярим йилга қамалди

Жабрланувчи енгил мия чайқалиши билан шифохонага ётқизилган.

Тошкентда ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл бир ярим йилга қамалди

 

Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида юзага келган низоли ҳолат бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Апрель ойида Юнусобод туманида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган эди.

 

Воқеага кўра, Спарк ва Матиз автомобиллари ўртасида содир бўлган кичик ЙТҲдан сўнг, Спарк ҳайдовчиси аёл ўзини йўқотиб, темир болға билан Матиз ҳайдовчига ҳужум қилган. Видеолавҳада аёл машинасидан тушиб, Матиз ойналарини синдириши ва жабрланувчининг бошига бир неча марта зарба бериши акс этган. Жароҳат олган эркак шифохонага ётқизилган ва энгил мия чайқалиши ташхиси қўйилган.

 

Суд жараёнида ҳар икки томон бир-бирини провокация ва зўравонликда айблади. Жабрланувчи ўзини хотиржам тутганини таъкидлаган бўлса, аёл Спарк ҳайдовчиси томонидан қўзғатилганини ва машинада бўлган алюминий болғани ишлатиб жавоб берганини маълум қилган.

 

Олий суд аёлни 277-модда (безорилик) бўйича айбдор деб топиб, бир йил олти ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Шунингдек, суд унга жабрланувчига етказилган 5 миллион 300 минг сўм товонни тўлаш мажбуриятини юклади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.