Ўзбекистон

Андижонда “Тунги капалак” 10-синф ўқувчиси бўлиб чиқди

Қиз сўнгги йилларда дарс машғулотларида мунтазам қатнашмаган. Шу боис у 10-синфда қолдирилган ва бу ўқув йилида ҳам сабабсиз дарсларни қолдириш ҳолатлари кузатилган

Андижонда “Тунги капалак” 10-синф ўқувчиси бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида вояга етмаган қизнинг ножўя ҳолатда тасвирланган суратлари тарқалганидан сўнг, ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

 

Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими хабарига кўра, мазкур суратларда акс этган шахслардан бири 2008 йилда туғилган, шаҳар ҳудудидаги 10-умумтаълим мактабининг ўқувчиси экани аниқланган.

 

Маълум бўлишича, мазкур фотосуратлар 2024 йил ёз ойларида олинган бўлиб, ўқувчи сўнгги йилларда дарс машғулотларида мунтазам қатнашмаган. Шу боис у 10-синфда қолдирилган ва бу ўқув йилида ҳам сабабсиз дарсларни қолдириш ҳолатлари кузатилган.

 

Таълим муассасаси раҳбарияти ва тегишли идоралар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Ҳозирда ҳолат ижтимоий хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилмоқда. Қиз “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”га жойлаштирилди.

 

Масъуллар вояга етмаганлар билан ишлашда тарбиявий, психологик ва ижтимоий ёрдамни кучайтириш бўйича қўшимча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда “Тунги капалак” 10-синф ўқувчиси бўлиб чиқди | Zamon.uz