Тошкентда автомобиллар ортилган юк машинаси туннелга тиқилиб қолди
Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

26 октябр куни соат 16:30 ларда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Х.А., CHAKMAN русумли юк автомашинасини бошқарар экан, трелларга ортилган машиналарнинг бир қисми билан туннел остидаги электрон мониторнинг пастки қисмини уриб, тоннелда тиқилиб қолди.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмади. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.







