Ўзбекистон

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам берилади

Бунинг учун 1,2 триллион сўм маблағ Давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам берилади

Президент қарорига кўра, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш учун бу йил 1,1 миллиондан ортиқ оила рўйхатга олинди. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, улардан 822 мингтаси ижтимоий реестрда мавжуд, яна 290 мингдан ортиғи эса “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча аниқланган.

 

Қўшимча рўйхатга қуйидаги тоифадаги оилалар киради:

  • боқувчисини йўқотганлар – 33,8 мингта;
  • ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар – 76,3 мингта;
  • оғир касалликка чалинган шахс яшайдиган оилалар – 23,7 мингта;
  • ёлғиз кексалар – 7 мингта;
  • газ тармоғига уланмаган оилалар – 2 мингта;
  • бир уйда учтадан ортиқ оила яшайдиганлар – 26,2 мингта;
  • боқувчиси меҳнат миграциясида бўлганлар – 34,7 мингта;
  • вақтинча ишсизлар – 15,1 мингта;
  • фақат пенсия ҳисобига яшовчи оилалар – 69,7 мингта;
  • ёлғиз яшовчи шахслар – 2,3 мингта.

 

Маълумот учун, ўтган йили 120 мингта оилага 270 минг сўмдан ёрдам берилган эди. Бу йилги миқдор ўтган йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.

 

Мазкур дастур доирасида жами 1,2 триллион сўм маблағ Давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам берилади | Zamon.uz