Ўзбекистон

Жиззахда 1,5 ёшли қизалоқ боғчада сувга чўкиб вафот этди

Унинг онаси воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар суриштирув олиб бормаганини айтмоқда.

Жиззахда 1,5 ёшли қизалоқ боғчада сувга чўкиб вафот этди

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида қизалоқ хусусий боғча бассейнига чўкиб, вафот этди. Бу ҳақида Kun.uz нашри хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, ҳолат 24 октябр куни тумандаги “Меҳрли юлдуз” боғчасида содир бўлган.

 

“Қизим Фериде Ҳамроқулова 2024 йил 5 май куни туғилган. У бассейнга чўкиб ўлди. Ҳозирча бирор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари биздан хабар олмади, сўраб-суриштирмади. Ҳолат бўйича ҳеч ким изоҳ бермаяпти. Ишни “ёпти-ёпти” қилишмоқчи”, дейди марҳуманинг онаси.

 

У Қозоғистон фуқароси эканини, Жиззах вилоятига келин бўлиб тушганини қўшимча қилган.

 

“Бу овқатланишга чиқаётган вақтимизда содир бўлди. Соат 12:00 дан кейин тушликка чиқамиз. Ўшанда ёнимда эди. Бошқа болаларнинг оёқ кийимини кийдиргунимча қаергадир кетиб қолибди. Ошхонага кетган деб ўйлаб, қолган болаларни аста-аста ошхонага олиб бордим. Феридени бассейндан топдим, шундай сувнинг устида турган экан, кўтариб олдим. Биринчи ёрдам кўрсатдик: кўкрагини босдик, тарбиячимиз келиб, қўлини оғзига тиқиб кўрди, кейин раҳбаримизнинг ўғли билан шифохонага олиб бордик. Гуруҳимда 26 нафар бола бор, бир ўзим қарайман. Ўша куни 23 нафари келганди”, деди Фериде Ҳамроқулованинг тарбиячиси.

 

Қизалоқ ушбу боғчага 3 октябрдан кела бошлаган.

 

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан 27 октябр куни Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.