Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги яшил энергияни Европага экспорт қилиш лойиҳаси қайси босқичда?
Ўзбекистон Каспий денгиз орқали Европа давлатларига қанча миқдорда ва неча пулдан “яшил энергия”ни экспорт қилиши ҳали аниқ эмас. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ZAMON.UZ мухбирининг шу лойиҳа ҳақидаги саволига жавоб берди.

“Ҳозирда биз дастлабки техник иқтисодий асоси (TEO) ишлаб чиқяпмиз, техник консультантлар олинган. Албатта қанча қувват ишлаб чиқилиш ва неча пулга сотилиши ТЕОси тайёр бўлгандан кейингина аниқланади”, — деди вазир.
Унинг айтишича, мазкур лойиҳа доирасида Каспий денгизга яқин бўлган Қорақалпоғистон ҳудудида янги генерация қувватларини сақлаш учун тизимлари барпо этилади.
Ўтган йилнинг август ойида Озарбайжонда бўлган COP29 доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги мазкур лойиҳасининг техник-иқтисодий тадқиқотини тайёрлаш учун Италиянинг CESI компанияси танланган эди.
Шунингдек, 2024 йилнинг август ойида Қозоғистонда Озарбайжон ва Марказий Осиё энергетика вазирларининг йиғилишида Европага яшил энергия экспорт қилиш бўйича қўшма корхона ташкил этишга келишиб олган эдилар. Лойиҳанинг ваколатхонаси Бокуда барпо этилиши маълум қилинган эди.
Мирзамахмудов Озарбайжоннинг “Репорт” нашрига берган интервьюсида қайта тикланадиган энергиянинг умумий қувватини 4 GVt га, 20230 йилга бориб эса, 20 GVt дан ошишини айтган эди.
“Биз Qora денгиз бўйлаб Руминия ва Венгрияга 2 дан 5 GVt гача энергия етказиб беришга тайёрмиз”, — деди у.
Бу қандай лойиҳа?
Мазкур лойиҳа 2020 йил ўрталарида қуёш, шамол ва сувдан ажратиб олинган энергияни Европага экспорт қилиш имкониятини ўрганишдан бошланган эди. Шундан сўнг, вазирлар ўртасида бир қанча учрашувлар бўлиб ўтган эди.
2024 йил 18 ноябрь куни Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида COP29 доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон давлатлари раҳбарлари иштирокида яшил энергияни ривожлантириш ва узатиш бўйича стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
Шартномага кўра, қайта тикланадиган энергияларни Европа бозорларига экспорт қилиш учун Каспий остидан тоза кабелини бирга қуриш ва уни Qora денгиз тубидан ўтувчи бошқа кабель линиясига уланади.







