Ўзбекистон

Президент ЮНЕСКО 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади

Тадбирда Сербия ва Словакия раҳбарлари ҳам қатнашади.

Президент ЮНЕСКО 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади.

 

Бош конференциянинг тарихий сессияси қирқ йил ичида биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳидан ташқарида ўтказилмоқда. Бундай кенг кўламли халқаро форумнинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг ташкилот ғоялари ва қадриятларига содиқлиги, шунингдек, тинчлик, ўзаро англашув ва барқарор тараққиёт йўлидаги глобал мулоқотни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшишга қатъий интилишининг ёрқин тасдиғи бўлади.

 

Ушбу муҳим сессия доирасида таълим, фан, маданият, экология, технология ва коммуникация соҳаларидаги асосий масалаларни муҳокама қилишга бағишланган 150 дан ортиқ турли шаклдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Бундай нуфузли халқаро тадбир дунёнинг энг қадимий ва улуғвор шаҳарларидан бирида ташкил этилгани ўзига хос рамзий маънога эга. Бу жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган юксак ишончи, унинг маданиятлараро мулоқот ғояларини илгари суриш, тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги нуфузи ҳамда фаоллиги тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

 

Тадбирда 200 дан зиёд давлат ва халқаро ташкилотлардан юқори даражадаги делегациялар, жумладан, Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич, Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини, ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ва бошқа фахрий меҳмонлар иштирок этади.

 

ЮНЕСКО Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасаси бўлиб, 1945 йилда таълим, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали тинчлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси 1993 йилда ЮНЕСКОнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди. 1996 йилда Тошкентда ташкилотнинг ваколатхонаси очилгани мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро тузилма билан ҳамкорлиги ва кўп қиррали шериклигини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.