Ўзбекистон

Сирдарёда адвокат 5500 доллар пора билан қўлга тушди

​У гумонланувчи фуқаронинг ишини судда "ижобий ҳал қилиш" ва унинг сақлаш жойини ўзгартиришни ваъда қилган.

Сирдарёда адвокат 5500 доллар пора билан қўлга тушди

Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сирдарё туманидаги адвокатлик бюроси адвокатининг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

 

​Аниқланишича, ушбу адвокат ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, туман Ички ишлар бўлими (ИИБ) ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича гумонланувчи тариқасида жалб қилинган фуқаронинг ишини “ижобий ҳал қилиб бериш” эвазига пул талаб қилган.

 

​Хусусан, айбланувчи фуқарони Ховос туманидаги 8-сон Тергов ҳибсхонасидан Сирдарё туман ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига ўтказиш ҳамда кейинчалик жиноят ишини судда унинг фойдасига ҳал қилиб бериш мақсадида, адвокат 5500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини талаб қилган.

 

​Тезкор тадбир натижасида адвокат талаб қилинган сумманинг бир қисми – 4500 АҚШ доллари ва 6 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

​Ушбу адвокат гумонланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган эди. Бу эса унинг ўз адвокатлик қасамёди ва касбий мажбуриятларига нисбатан хиёнат қилганини англатади.

 

​Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сирдарёда адвокат 5500 доллар пора билан қўлга тушди | Zamon.uz