Туркияда хотинини пичоқлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак умрбод қамоққа ҳукм қилинди Истанбул шаҳридаги суд ўзбекистонлик фуқарони оғирлаштирувчи ҳолатлар билан қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, қонунда назарда тутилган энг оғир жазога ҳукм қилди.
Истанбул шаҳридаги суд ўзбекистонлик фуқарони оғирлаштирувчи ҳолатлар билан қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, қонунда назарда тутилган энг оғир жазога ҳукм қилди.

Истанбул шаҳридаги суд Ўзбекистон фукаросини қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Жорий йилнинг апрель ойида Истанбулнинг Пендик туманида эр-хотин ўзаро жанжаллашиб қолган, шундан сўнг эркак аёлни калтаклаган ва уни бир неча бор пичоклаган.
Суд жараёнида ўзбекистонлик фукаро ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чуқур пушаймонлигини билдирди. У судда енгиллик сўраб, Ўзбекистонда парваришга муҳтож кекса онаси борлигини ва илгари босқинчилик учун судланганлигини айтди.
Воқеа гувоҳлари баёнотларига кўра, жабрланувчи аёлнинг қичқириқларини эшитган қўшнилар ёрдамга келишган, бироқ уларнинг аралашувига қарамай эркак аёлга бир неча марта пичоқ урган. Жиноят содир бўлганидан сўнг судланувчи қочиб кетишга уринган, аммо қисқа муддат ичида полиция томонидан қўлга олинган.
Суд ўзбекистонлик фукарони оғирлаштирувчи холатлар билан қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, қонунда назарда тутилган энг оғир жазо – умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.








