Янги Тошкент аэропорти қурилиши учун уйлар бузилади
Аэропорт қурилиши учун айрим mahallalardan ер ажратилган.

Аввалроқ Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларининг туташ ҳудудида Янги Тошкент аэропорти қурилиши хабар қилинганди. Жорий йилнинг 20 октябрь куни Президент бошчилигида мазкур лойиҳага старт берилган.
Аэропорт қурилиши учун Ўрта Чирчиқ туманининг Халқобод ва Янгийўл маҳаллаларида айрим аҳоли хонадонлари ва бино-иншоотлар бузилиши режалаштирилган.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, бугун аэропорт қурилиши билан боғлиқ ташкилий юмушлар доирасида тумани ҳокими Халқобод маҳалласи аҳолиси ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот ўтказган.
Унда аҳоли хонадонларига ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги мавжуд бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилиши, унинг тартиблари ҳақида атрофлича тушунтириш ҳамда аҳоли ва фермерлар томонидан берилган саволларга жавоб берилган.







