Ўзбекистон

ЮНEСКО Бош директори Самарқандга ташриф буюрди

У эртага Самарқандда ўтадиган ЮНEСКО Бош конференцияси йиғилишида иштирок этади.

ЮНEСКО Бош директори Самарқандга ташриф буюрди

ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этиш учун ташкилот Бош директори Одри Азуле хоним ва конференция иштирокчилари илк “Париж - Самарқанд” чартер рейси билан бугун тонгда Самарқанд шаҳрига келди.

 

Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон ҳукумати ва вилоят ҳокимлиги масъуллари кутиб олди.

 

2017 йилдан буён ташкилотга раҳбарлик қилган Одри Азуле учун мазкур сессия унинг ЮНEСКО Бош директори сифатида қатнашган сўнгги сессияси бўлади. Самарқандда ЮНEСКОнинг янги бош директори расман ишга киришади. Бу вазифага яқинда ташкилот Ижроия қўмитасининг 222-сессиясида ўтказилган сайловда ғолиб чиққан мисрлик 54 ёшли Холид Ал-Ананий тасдиқланади.

 

Одри Азуле хоним ташкилотнинг Самарқанд форуми арафасида «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида “Бўлинишлар мулоқотга соя солиши мумкин бўлган даврда мазкур анжуман келажагимиз ўзаро боғлиқ эканини эслатиб туриши керак”, деб таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси сўнгги қирқ йил ичида илк бор Париждан бошқа шаҳарда, 30 октябрь - 13 ноябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ЮНEСКО Бош директори Самарқандга ташриф буюрди | Zamon.uz