Андижонда 68 миллиард сўмлик ноқонунний криптобизнес фош қилинди
30 ёшли гумонланувчи криптовалюта сотиб олиш, сотиш ва алмаштириш билан шуғулланган.

Андижонда рўйхатдан ўтмаган криптовалюта биржаси орқали 68,2 миллиард сўмлик операциялар амалга оширган шахс қўлга олинди. Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази маълумотларига кўра, гумонланувчи Шаҳрихон туманида яшовчи 30 ёшли фукаро бўлиб, у криптовалюта сотиб олиш, сотиш ва алмаштириш билан шуғулланган.
Тергов маълумотларига кўра, шахс қонуний расмийлаштирилмасдан криптоактивлар билан шуғулланган, бу эса Ўзбекистон қонунчилигига зид ҳисобланади. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Ҳозирда тергов органлари томонидан гумонланувчининг фаолияти ва унинг ҳамкорлари тўғрисида қўшимча маълумотлар тўплаш ишлари олиб борилмокда. Олинган маълумотларга кўра, шахс узоқ вақт давомида ноқонуний криптовалюта операцияларини амалга оширган.







