Ўзбекистон

“Бу — кўпроқ диққат талаб қиладиган муҳим тадбир”

Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини ёритиш учун хориждан ҳам журналистлар, медиа ходимлари ҳам етиб келган. Zamon.uz уларнинг айримлари билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон ҳақидаги фиклари билан қизиқди.

“Бу — кўпроқ диққат талаб қиладиган муҳим тадбир”

Бугун, 30 октябрь куни Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бошланди. Ушбу халқаро тадбирни ёритиш учун нафақат маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, балки чет еллик журналистлар, медиа ходимлари ҳам етиб келган. Zamon.uz уларнинг айримлари билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон ҳақидаги фиклари билан қизиқди.

 

“Тадбирдан кейин Самарқандни айланмоқчиман”

 

Словакиялик журналист Петер Хуска ЮНЕСКО тадбири муносабати билан илк маротаба Ўзбекистонга келгани ва ташриф давомида Самарқанднинг тарихий жойларини бориб кўриш ниятида эканини айтди.

 

 

“Мен Словакиядаги газеталардан бирида журналист сифатида ишлайман. Асосан сиёсий жараёнлар ва маданий анъаналар ҳақида мақолалар ёзаман.

 

Бугун эрталаб Президентимиз билан бирга Самарқандга учиб келдик. ЮНЕСКО 43-сессияси Ўзбекистонда ўтказилиши эълон қилингданидан сўнг менда сизнинг мамлакатингизга нисбатан қизиқиш пайдо бўлди.

 

Бу менинг Ўзбекистонга биринчи ташрифим, биз жамоамиз билан пешиндан кейин бир нечта тарихий жойларга бормокчимиз”, дейди Петер.

 

Халқаро тадбирда иштирок этаётган талаба-журналист

 

Яна бир словакиялик журналист Лусия Алишкова халқаро тадирда илк маротаба иштирок этаётгани ва бу сессия у учун тажриба майдони бўлиши ҳақида гапирди.

 

 

“Мен бу каби йирик халқаро тадбирда биринчи марта иштирок этяпман. Ўзим ҳали талабаман, лекин 2 йилдан буён журналист сифатида ишлайман.

 

Мен билан бирга Славакиядан яна 3 нафар журналист келган. Улардан бири янгиликлар агентлигидан, яна бири телерадио журналисти.

 

Мен Ўзбекистон ҳақида унчалик кўп маълумотга эга эмасман, лекин бу мамлакат менга жуда ёқди”, дейди у.

 

“Бу — кўпроқ диққат талаб қиладиган муҳим тадбир”

 

“Самарқанд сўнгги 5 йилда кўплаб халқаро тадбирларга мезбонлик қилди. Бунгача Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти тадбирлари бўлиб ўтганди. Бироқ бу сафаргиси улар орасида енг каттаси. Бу жуда муҳим ва ташкиллаштирилиши қийин тадбир ҳисобланади.

 

Бизнинг жамоамиз Ўзбекистондаги бу тадбирни Туркия телеканалида ёритишга келган. Биздан ташқари, “Anadolu” ахборот агентлиги ҳам Самарқандга келган. Эртага ЮНЕСКО 43-сессияси йиғилишларида Туркия вакиллари, хусусан Туркия таълим вазири, Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари ҳам иштирок этади”, дейди TRT журналисти Шоҳруҳбек Олимов.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Бу — кўпроқ диққат талаб қиладиган муҳим тадбир” | Zamon.uz