Ўзбекистон

“43-сессия минтақа тарихидаги энг йирик халқаро форумлардан бири бўлади”

Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ЮНEСКО Бош конференцияси 43-сессияси арафасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди.

“43-сессия минтақа тарихидаги энг йирик халқаро форумлардан бири бўлади”



Бугун Самарқанд шаҳрида ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини бошлайди. Тарихий аҳамиятга эга бўлган бу форум сўнгги 40 йил ичида илк бор ЮНEСКОнинг Париждаги бош қароргоҳидан ташқарида ва биринчи марта Марказий Осиёда ўтказилмоқда. Форум ЮНEСКО ташкил этилганининг 80 йиллиги билан ҳам мос келмоқда.

 

43-сессия минтақа тарихидаги энг йирик халқаро форумлардан бирига айланиши кутилмоқда. Унда 190 та аъзо давлат ва халқаро ташкилотлардан 2 минг 800 дан ортиқ вакил, шу жумладан 70 га яқин юқори даражали шахслар иштирок этади. Тантанали очилиш маросимида фахрий меҳмонлар сифатида ҳозир мамлакатимизда бўлиб турган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини ҳам қатнашади.

 

Самарқанд сессияси доирасида 150 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилади, шу жумладан Ўзбекистон ташаббуси билан 20 дан зиёд қўшимча тадбирлар ташкил этилган. Тантанали очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлайди. Давлатимиз раҳбарининг нутқида бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда.

 

Тадбир доирасида Президентимиз Словакия Президенти Петер Пеллегрини ва ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси дунё ва мамлакатимизнинг етакчи оммавий ахборот воситалари, жами 500 дан зиёд журналист томонидан ёритилади. Самарқандда уларнинг самарали фаолияти учун барча шароитлар яратилган.

custom img

Ўзбекистон "Ecо Expo Central Asia 2026" доирасида халқаро экологик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Музокаралар давомида кўкаламзорлаштириш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш, ҳаво сифатини яхшилаш ва экологик таълимни ривожлантириш бўйича асосий миллий ташаббуслар тақдим этилди.

custom img

Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди

Кристиан Штокер  билан Ўзбекистон–Европа ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

custom img

Фарғонада фермер хўжалиги сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди

Мембранали қопламали сув ҳавзалари атрофи махсус панжаралар билан ўралиши, фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун қутқарув арқонлари ўрнатилиши таъкидланди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган қиз ўзини каналга ташлади

Жонига қасд қилиш мақсадида кўприкдан сувга ўзини ташлаган қиз қутқариб қолинди.

custom img

Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи яна бир поғонага кўтарилди

“Fitch” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га яхшилади.

custom img

Сурхондарёда Damas ва Nехiа ўртасидаги пойга оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Машиналардаги қолган фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб кетилган.

custom img

Солиқ қўмитаси ва “Ўзбекнефтгаз”га алоқадор йирик талон-торожлик: бюджетдан 643,2 млрд сўм ўзлаштирилди

Шўртан газ-кимё мажмуаси лойиҳаси доирасида ҚҚСдан озод этилган хизматлар учун электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний равишда ҚҚС суммалари киритилган.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга 40 тонна қишлоқ хўжалиги уруғликларини етказиб берди

Шунингдек, 500 килограмм сабзавот ҳамда полиз экинлари уруғликлари топширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"