Президентга янги маслаҳатчилар тайинланди
Ўзбекистон Президенти томонидан кадрлар алмашинуви амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонлари асосида Президент маъмуриятида бир қатор муҳим кадр ўзгаришлари амалга оширилди. Ушбу ўзгаришлар давлат бошқарувининг муҳим соҳаларида раҳбарликни мустаҳкамлаш ва янги вазифаларни амалга оширишга қаратилган.
Янги тайинловлар:
- Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
- Обид Арзикулович Хакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди;
- Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимидан озод этилди.
Кадрлар алмашинуви мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва ҳудудлараро мувозанатли тараққиётини таъминлашга қаратилган янги вазифаларни амалга ошириш зарурати билан боғлиқ.








